Дарҳақиқат, қачонки оилалар тинч ва фаровон бўлса, жамиятда тинчлик ва фаравонлик бўлади. Шунинг учун ҳам оила, унинг мустаҳкамлиги жамиятимизда алоҳида эътибор қаратиладиган қадриятларимиздан бири ҳисобланади.
Жумладан, Бюронинг Нурота туман бўлими иш юритувидаги қарздор Ф.Р. алимент ундириш ҳақидаги ижро хужжати бўйича давлат ижрочилари томонидан бир неча бор огоҳлантирилишига қарамасдан, ўзининг яшаш манзилини доимий равишда ўзгартириб, алимент мажбуриятини бажаришдан бўйин товлаб келган.
Давлат ижрочиси томонидан унга нисбатан 04.10.2024 йилда қидирув эълон қилиниб, олиб борилган тезкор тадбирлар давомида қарздор Бухоро вилояти Когон тумани ҳудудида яшириниб юрганлиги аниқланиб, ушлаб келинган.
Натижада қарздор Ф.Р ва ундирувчи М.А. ўртасидаги қарздорлик бартараф этилиб, оила яраштирилди. Энг муҳими, ушбу оиланинг фарзандлари эндиликда ота-онаси бағрида улғаядиган бўлди.