Полшада украиналик аёл 56 та инсон буйрагини сотгани учун қўлга олинди — қурбонлар орасида ўзбекистонликлар ҳам борлиги айтилмоқда.
35 ёшли Ксения Перемишлидаги темир йўл назорат пункти орқали мамлакатни тарк этишга уринди, бироқ Интерпол уни тўрт йилдан кўпроқ вақт давомида қидиргани маълум бўлди, деб ёзади Gazeta.pl нашри
Ҳуқуқ-тартибот идоралари аниқлаганидек, украиналик аёл 2017 йилдан 2019 йилгача ноқонуний равишда инсон аъзоларини олиб-сотган жиноий гуруҳ аъзоси бўлган.
Қозоғистон суди аёлни сиртдан 12 йилга озодликдан маҳрум қилди.
Орган савдоси қурбонлари Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ва Таиланддан бўлган 56 кишидир.
Ҳибсга олинганидан кейин Ксения прокуратурага олиб борилди ва сўроқ қилинди. Полша расмийлари аллақачон Қозоғистонга экстрадиция жараёнини бошлаган.