Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Украина дронлари Москвагача етиб борди – Путинга ҳаводаги урушни тўхтатиш ҳақида огоҳлантириш берилди

Украина дронлари Москвагача етиб борди – Путинга ҳаводаги урушни тўхтатиш ҳақида огоҳлантириш берилди

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби Россиядаги муҳим нефт объектларига дрон ҳужумлари уюштирилганини маълум қилди.

"Украина дронлари томонидан Москва нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш қувватларига зарба берилди. Ушбу корхона йилига 11 миллион тонна нефтни қайта ишлашга қодир бўлиб, Москва шаҳрининг дизел ва бензинга бўлган эҳтиёжларининг 40-50 фоизини таъминлайди", дея қайд этди Украина Қуролли Кучлари Бош штаби.

Шунингдек, Орлов вилоятидаги “Стальной конь” диспетчерлик станцияси ҳудудида ҳам портлашлар содир бўлган. Бу станция “Дружба” нефт қувури орқали нефт етказиб бериш жараёнида муҳим аҳамиятга эга ва Усть-Луга портига нефт узатишда катта рол ўйнайди.

"Москвага ва Москва вилоятига қилинган дронлар ҳужуми Путин учун ҳавода ўт очишни тўхтатиш зарурати ҳақидаги сигналдир. Агар керак бўлса, дронларимиз доимий равишда Москвага учиши мумкин", — дея ҳужумга изоҳ берди Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (СНБО) ҳузуридаги Дезинформасияга қарши кураш маркази раҳбари Андрей Коваленко.

Киритилди: 22:24 11.03.2025. Ўқилди: 2345 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!