Бугун 27 февраль, 2021 йил, шанба

O'ZB

Нурмагомедов Макгрегор нега мағлубиятга учраганини айтди

Нурмагомедов Макгрегор нега мағлубиятга учраганини айтди

Ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор америкалик Дастин Порьега жамоасини ўзгартиргани ва заиф спарринг шериклари туфайли учун ютқазди. UFCʼнинг енгил вазндаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов ўзининг Twitterʼдаги саҳифасида шундай фикр билдирди.

Макгрегор 24 январь куни Абу-Дабида бўлиб ўтган UFC 257 турнирида техник нокаут билан иккинчи раунддаёқ Порьега мағлуб бўлди. Аввалроқ Нурмагомедов навбатма-навбат Макгрегор ва Порье устидан бўғиш усули билан ғалаба қозонган эди.

“Сени чемпионга айлантирган спаринг шерикларингни, жамоангни ўзгартирсанг мана нима бўлади”, - дея ёзди Нурмагомедов.

Унинг фикрига, Конор воқеликдан узоқда ёш болалар билан спарринг қилган.

2020 йил октябрида Нурмагомедов америкалик Жастин Гэтжи устидан қўли баланд келиб, карьерасини якунлашини эълон қилган эди. Кейинрок у октагонга қайтиши мумкинлигини истисно қилмади.

Киритилди: 16:36 24.01.2021. Ўқилди: 11045 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!