Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги “Жеке Терек” МФЙ жойлашган қурилиш моллари омборхонасида 8 октябрь куни соат 12:47 да ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 4 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 12:53 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 13:09 да ўраб олинган ва соат 13:15 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида 150 кв/м майдонда қурилиш моллари ёниб зарарланган, шунингдек, тан жароҳати олган ва вафот этганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.