Бугун 29 апрель, 2024 йил, душанба

O'ZB

Нукусда ҳарбийларга янги турар жойлар топширилди

Нукусда ҳарбийларга янги турар жойлар топширилди

Юртимиз бўйлаб Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 28 йиллигига бағишланган қатор тадбирлар ўтказилмоқда. Нукус шаҳридаги “Нур“ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан кўп қаватли 30 хонадондан иборат иккита янги турар жой Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларида хизмат қилувчи ҳарбийларга тантанали топширилди. 

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси ходими, ҳам янги уйга эга бўлган ёш оилалардан биридир.

— Бугун оила аъзоларимиз билан 3 хонали янги уйга эга бўлдик, – дейди сержант Шоназар Адамбаев. – Биз бундан жуда бахтиёрмиз. Уч нафар фарзандимиз бор. Уларнинг ҳам қувончи чексиз.

Янги хонадон эгаларига калитлар тантанали топширилди, турар жойни қуриб битказган бунёдкорлар меҳнати эътироф этилиб, совғалар билан тақдирланди. Санъаткорлар куй-қўшиқлар ижро этди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов иштирок этди.

Manba: uza. uz

Киритилди: 22:30 14.01.2020. Ўқилди: 1822 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!