Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Нукус ва Сурхондарёда ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Нукус ва Сурхондарёда ер майдонларини сотмоқчи бўлган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Нукус шаҳар бўлими томонидан ИИВ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган А.Е. фуқаро М.А.нинг ишончига кириб, Нукус шаҳар “Темир йўл” МФЙ ҳудудидаги захирадаги 17,8 сотих ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб олиб бериш эвазига 57 млн сўмни олган вақтда ушланган.

Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Т. Музработ туманидаги мелиорация бўлимига қарашли 0,20 гектар ер майдонини фуқаро А.Э.га фирибгарлик йўли билан балиқчилик кўли ташкил қилиш учун 5 000 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 17:55 07.06.2023. Ўқилди: 1646 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!