Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Нукус давлат техника университети ташкил этилади

A A A
Нукус давлат техника университети ташкил этилади

“Нукус давлат техника университетини ташкил этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-25-сон, 24.01.2025 й.) қабул қилинди.

⚡️ Қарорга кўра, Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ҳузуридаги Нукус кончилик институти ҳамда Тошкент ахборот технологиялари университети
Нукус филиали негизида Нукус давлат техника университети ташкил этилади.

📚 Саноат, техника-технология, муҳандислик соҳалари учун олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш Университетнинг асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

🎓 Университетда Илғор муҳандислик мактаби фаолияти ташкил этилади.

🗓 2025/2026 ўқув йилигача Университетда тажриба-ишлаб чиқариш (“спин-офф”) корхонаси ташкил этилади.

✅ 2025/2026 ўқув йилидан:

▪️Университет талабаларининг фанларни ўзлаштириш кўрсаткичини ва профессор-ўқитувчиларнинг фаолият самарадорлигини халқаро тажрибалар асосида баҳолаш тизими жорий этилади.

▪️ Амударё муҳандислик-технологиялар техникумида муҳандислик соҳаларидаги касблар бўйича касбий таълим дастурларида тўлиқ давлат гранти асосида ўрта бўғин кадрлари тайёрлаш йўлга қўйилади.

📌 Ҳозирда таҳсил олаётган барча талабалар ўқишини Университетда давом эттиради ва битирувчи курс талабаларига белгиланган тартибда Университет дипломи берилади.

Киритилди: 09:25 28.01.2025. Ўқилди: 1975 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!