"Бавария" дарвозабони Мануэль Нойер Германия терма жамоасига қайтиш имкониятини истисно қилмаяпти.
Германия футбол иттифоқида раҳбарлик лавозимида ишлаб келаётган Руди Фёллер 39 ёшли фахрийдан керак бўлса, ЖЧ-2026 олдидан терма жамоага қайтишга тайёр ёки тайёр эмаслигини сўради. Дарвозабон бундай сценарийни истисно қилмади, деб ёзади Bayern & Germany. "Бавария" сардори вазиятни кузатиб боради ва баҳорда якуний қарорни қабул қилади.
Мануэль Нойер 2009 йилдан 2024 йилгача Германия терма жамоаси сафида 124 та ўйин ўтказган. Март ойида футболчи 40 ёшга тўлади, унинг "Бавария" билан шартномаси жорий мавсум якунлангач тугайди.