Давлат статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилнинг ноябрь ойида республика бўйича 83 197 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 377 тага ошган.
Ҳудудлар кесимида қайд этилган туғилишлар сони:
— Қорақалпоғистон Р. – 4 069 та
— Андижон вилояти – 7602 та
— Бухоро вилояти – 4 052 та
— Жиззах вилояти – 3 485 та
— Қашқадарё вилояти – 8 847 та
— Навоий вилояти – 2 230 та
— Наманган вилояти – 7 489 та
— Самарқанд вилояти – 9 829 та
— Сурхондарё вилояти – 7 658 та
— Сирдарё вилояти – 1 962 та
— Тошкент вилояти – 6 182 та
— Фарғона вилояти – 9 154 та
— Хоразм вилояти – 4 614 та
— Тошкент шаҳри – 6 024 та