Бу ҳақда Сербия Ҳарбий тиббиёт академияси маълум қилди.
Қайд этилишича, жабрланганлардан бири жароҳатлардан кейинги асоратлар туфайли шифохонада вафот этган. Гап ҳодиса оқибатида оғир тан жароҳати олган 2006 йилда туғилган бемор ҳақида кетмоқда.
Аввал хабар қилинганидек, 1 ноябрь куни Сербиянинг аҳоли гавжум иккинчи шаҳри вокзал биносида жойлашган 50 метрли бетон конструкция қулаб тушган. Вайронагарчилик сабаблари ҳали аниқланмаган. Сербия қурилиш, транспорт ва инфратузилма вазири Горан Весич фожиа ортидан истеъфога чиқди.
Фожиа ортидан мамлакатда ҳукуматга қарши намойишлар бошланди ва ҳозиргача давом этмоқда.