Бугун 1 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Норвегияда уч киши пичоқланди

Норвегияда уч киши пичоқланди

Норвегиянинг Тронхейм шаҳрида бир киши уч кишини пичоқлади.

Бу ҳақда NRK телерадиокорпорацияси маълум қилди.

Маълумотларга кўра, икки жабрланувчининг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда, бироқ уларнинг ҳаёти хавф остида эмас. Ҳужум қилган шахс полиция томонидан қўлга олинди ва унга тиббий ёрдам ҳам талаб қилинди.

"Бир кишига нисбатан айблов қўйилди. Биз содир бўлган воқеада бошқаларнинг ролини ўрганмоқдамиз. Айни дамда воқеалар айнан қандай содир бўлгани тўлиқ аниқ эмас", - деди полиция матбуот котиби Силже Флак Бергби.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари ҳодисага маиший низо сабаб бўлганини истисно қилмаяпти.

Киритилди: 07:35 30.03.2025. Ўқилди: 668 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!