Норвегия Украина ҳаво кучларини қўллаб-қувватлаш учун Киевга 118 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратади. Бу ҳақда Норвегия Мудофаа вазири Бёрн Арилд Грам хабар берди.
Маълумотларга кўра, ёрдам пакетига F-16 қирувчи самолётлари ва NASAMS ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари киради.