Бугун 11 январь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Норвегия бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналарни оммавий қуришни бошламоқчи

Норвегия бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналарни оммавий қуришни бошламоқчи

Норвегия ҳукумати девелоперларни янги биноларда эҳтимолий уруш ҳолати учун бомбага қарши бошпаналар қуришга мажбур қилади. Бу амалиёт 1998 йилда тўхтатилган эди.

«Атрофимизда беқарорлик ортиб бормоқда. Биз мамлакат аҳолиси хавфсизлиги ҳақида қайғуришимиз ва уруш ёки қуролли ҳужум каби энг ёмон сценарийларни ҳисобга олишимиз керак», — деди адлия ва жамоат хавфсизлиги вазири Эмили Мел

1998 йилгача Норвегияда ҳар қандай йирик турар-жой мажмуасида бомбага қарши бошпана қуришни талаб қилувчи қонун мавжуд эди. Норвегияда ҳукумати маълумотларига кўра, айни пайтда тахминан 20 минг бошпана мавжуд бўлиб, уларда 2,5 миллион киши – мамлакат аҳолисининг 45 фоизини жойлаштириш мумкин.

Киритилди: Бугун 17:18. Ўқилди: 214 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!