Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Норинда 9-синф ўқувчиси уч аёлни уриб юборди: қурбон бор

Норинда 9-синф ўқувчиси уч аёлни уриб юборди: қурбон бор

28 июнь куни соат 12:10 ларда Норин туманида яшовчи, 2004 йилда туғилган, тумандаги 15-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси, бирга яшовчи онасининг номида бўлган "Дамас" русумли автомашинасини бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, ўзидан олдинда кетаётган пиёдалар, Норин туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган, 1976 йилда туғилган, 1977 йилда туғилган уч нафар аёлларни уриб юборган. 

Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизматига кўра, пиёдалар оғир тан жароҳати олиб, бир нафари воқеа жойида вафот этган. Икки нафари турли хил даражадаги тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилганлар.

Ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 28 июнь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

 

Киритилди: 14:41 29.06.2020. Ўқилди: 2532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!