“Nord Stream AG” газ қувурлари оператори душанба куни кечқурун “Шимолий оқим”нинг ҳар икки йўналишида босимнинг пасайиши қайд этилганини айтди.
"Қаердадир" қувур бўйлаб "эҳтимол, тешик пайдо бўлгандир", деди компания вакили.
Германия федерал хавфсизлик идоралари иштирок этган ҳодиса сабаблари юзасидан тергов бошланди.
"Биз мақсадли саботаж бўлмаган сценарийни тасаввур қила олмаймиз", - деди Tagesspiegel манбадан иқтибос келтирган ҳолда.