Бугун 26 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Ноқонуний олтин савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Ноқонуний олтин савдоси билан боғлиқ ҳолатлар аниқланди

Мамлакатимиз иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш доирасида қимматбаҳо металларнинг ноқонуний савдосига қарши курашиш бўйича ўтказилаётган тезкор тадбирлар бир қатор қонунбузилиш ҳолатларини юзага чиқарди.

Хусусан, Давлат хавфсизлик хизматининг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан божхона ва ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Шофиркон туманида яшовчи, 2001 ва 2005 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро соф оғирлиги 110 гр бўлган ностандарт шаклдаги олтин қуймасини 17 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу қимматбаҳо метални қотишма шаклида ясаб берган, 2001 й.т. шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда олтинни эритишга мўлжалланган ускуналар, прекурсорлар ҳамда кислород ва суюлтирилган газ баллонлари борлиги маълум бўлди.
Экспертиза хулосасига кўра, ушбу олтин қуймасининг баҳоси 209 млн 757 минг сўмни ташкил этади.

Ҳозирда қонунбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари томонидан Тошкент халқаро аэропортида ўтказилган тезкор тадбирда эса хориждан учиб келган, 1980 й.т. чет эл фуқароси холислар иштирокида шахсий тинтувдан ўтказилди.

Натижада, у умумий қиймати 290 млн 516 минг сўмни ташкил қилувчи, соф оғирлиги 226 гр бўлган тилла буюмларни оёқлари остига яширган ҳолда, божхона назоратидан олиб ўтганлиги аниқланиб, ушбу заргарлик маҳсулотлари процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан хорижий давлат фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу каби қонунбузилиши Андижон вилоятида ҳам қайд этилди. Жумладан, Андижон шаҳрида яшовчи, 1997 й.т. фуқаро Қирғиз Республикасидан “Дўстлик” халқаро назорат ўтказиш пункти орқали кириб келган вақтида тўхтатилиб текширилганда, унинг ёнида божхона декларациясида кўрсатилмаган, тахминий баҳоси 400 млн сўмлик 241 гр тилла буюмлар борлиги маълум бўлди.

Аниқланишича, ушбу заргарлик маҳсулотлари сотиш мақсадида Туркия давлатидан Қирғиз Республикаси орқали олиб келинаётган бўлган.

Ҳозирда олинган ашёвий далилларга нисбатан экспертиза тайинланиб, ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 12:25. Ўқилди: 365 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!