Бугун 26 март, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Болгария Россияга қарши айрим санкцияларни бекор қилди

Болгария Россияга қарши айрим санкцияларни бекор қилди

Болгария Россияга қарши жорий этилган айрим санкцияларни бекор қилди. Қарор атом энергетикаси соҳаси билан боғлиқ бўлиб, у Козлодуй атом электр станцияси учун компонентлар етказиб беришни қамраб олади.

Маълумотга кўра, мазкур қарор мамлакатдаги ягона атом электр станциясининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида қабул қилинган. Ҳукумат бу борада асосий устувор вазифа сифатида техник ва ядровий хавфсизликни энг юқори даражада сақлаб қолишни таъкидлади.

Расмий баёнотда қайд этилишича, Козлодуй АЭС Болгариядаги энг йирик электр энергияси ишлаб чиқарувчи ҳисобланади ва мамлакат электр таъминотининг учдан бир қисмидан ортиғини таъминлайди.

Ушбу қарор Европа Иттифоқи доирасидаги санкция сиёсатига айрим ҳолларда истиснолар қўлланилиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Киритилди: 22:57 25.03.2026. Ўқилди: 434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!