Ҳодиса 6 март куни Янгиҳаёт туманида содир бўлган. Суд маълумотларига кўра, 35 ёшли «Matiz» ҳайдовчиси 20 ёшли қизга нисбатан ҳақоратли тарзда мурожаат қилиб, унинг қўлидан ушлаган ва шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатларни содир этган.
Бунга жавобан қиз баланд овозда бақириб, ҳақоратли сўзлар ишлатган. Суд қарори билан эркакка шилқимлик қилгани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган. Қизнинг ўзи эса «жамоат тартибини бузганлиги» учун 1,2 миллион сўм миқдорида жаримага тортилган.