Бугун 25 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Эроннинг янги нишонлари рўйхатида АЭС бор

Эроннинг янги нишонлари рўйхатида АЭС бор

Эроннинг БААдаги "Барака" атом электр станциясига йўллайдиган зарбаси минтақа учун оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

Бу ҳақда "The Telegraph" газетаси ёзмоқда.

«Эрон янги нишонлар рўйхатини эълон қилди, улар орасида Форс кўрфази соҳилида жойлашган "Барака" АЭС ҳам бор. Бунинг минтақа учун оқибатлари салмоқли ва узоқ муддатли бўлади», — дейилади нашрда.

Материалда қайд этилишича, Эрондаги бойитилган уран захиралари эҳтимоли асосий хавфлардан бири бўлиб қолмоқда. Шу билан бирга, Теҳрон бошқа усуллардан, жумладан, атом инфратузилмасига зарба беришдан ҳам фойдаланиши мумкин.

Муаллифнинг таъкидлашича, ҳужум содир бўлган тақдирда радиоактив ифлосланиш Саудия Арабистони, Ироқ ва Қувайт ҳудудларига ҳам таъсир қилиши мумкин.

Киритилди: Бугун 19:28. Ўқилди: 627 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!