Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Ноқонуний "долларфурушлар" ушланди

Ноқонуний "долларфурушлар" ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Чуст тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Р. фуқаро Н.Ю.дан 4 000 АҚШ долларини 50,8 млн сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Департаментнинг Шеробод тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ҳ. фуқаро А.Д.га 3 900 АҚШ долларини 330 000 Россия рублига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Самарқанд шаҳри бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро З.К. фуқаро Н.Т.га 2 300 АҚШ доллари ва 90 000 Россия рублини 44 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:02 21.07.2025. Ўқилди: 725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!