Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Женнифер Лопес концертига бепул автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди

Женнифер Лопес концертига бепул автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди

Бугунги Женнифер Лопес концерти муносабати билан “Тошшаҳартрансхизмат” томонидан концерт иштирокчилари учун махсус автобуслар ҳаракати йўлга қўйилди. Бу автобуслар орқали сиз концертга хавфсиз ва ўз вақтида етиб боришингиз мумкин.

🔹 Автобуслар қуйидаги манзиллардан ҳаракатланади:

▪️ Сити Мол савдо-кўнгилочар мажмуаси олди майдони
▪️ Hyatt Regency меҳмонхонаси олди майдони
▪️ Humo Arena муз саройи олди майдони

Ҳаракат бошланиши: соат 16:00 дан ва бепул, автобуслар тўхтовсиз қатновни амалга оширади.

Автобусларнинг олд ойнасида “Бунёдкор стадиони” деган ёзув бўлади — айнан шу белгидан таниб олишингиз мумкин.

Концерт тугагач, ушбу автобуслар сизни ўзингиз чиққан манзилга қайта олиб келади.

Киритилди: Бугун 12:01. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!