Бугун 26 август, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Баҳодир Жалоловнинг Усик билан жанги қачон бўлиши мумкинлиги айтилди

A A A
Баҳодир Жалоловнинг Усик билан жанги қачон бўлиши мумкинлиги айтилди

Баҳодир Жалоловнинг менежери Алик Фролов мутлақ жаҳон чемпиони Александр Усикка қарши эҳтимолий жанг ҳақида гапирди.

— Бу жанг ўтказилиши мумкинми? Назарий жиҳатдан ҳозир ҳар қандай жанг мумкин. Агар Турки аш Шайх шундай жангни хоҳласа, у албатта бўлади. У Итаума билан жанг ҳақида гапирганди — бу жанг ташкил этилса мен ҳайрон қолмайман. У шунчаки: "Мана шу жангни хоҳлайман", дейди — ва у амалга ошади.

Ҳозирда Баха даъвогарлар қаторида эмас, шунинг учун буни муҳокама қилиш ҳозирча ўринсиз. Лекин, албатта, бу ажойиб жанг бўларди. Назарий жиҳатдан — мумкин. Амалда эса — ҳозирча бунинг вақти эмас. Агар Баҳодир икки-уч нафар кучли рақибга қарши жанг қилиб, юқори даражага чиқса ва Александр ҳам ўша вақтгача рингда бўлса... Чунки у ҳаммасини исботлади, у эртагаёқ "хайр" дейиши мумкин. Ва биз унинг жангларини соғинамиз.

Агар Жалоловда ҳаммаси яхши бўлса, бир жанг ўтказади, кейин яна бир таниқли рақибга — масалан, Чисорага қарши жанг қилади. Қандайдир минтақавий камарни ҳимоя қилади ва ТОП-5 қаторига киради — унда бу жангни осонликча уюштириш мумкин бўлади. Биз розимиз, ҳар қандай йўналишда ҳаракат қилишга тайёрмиз. Мақсадимиз — чемпионлик жангларга яқинлашиш. Бу жараён тез содир бўлади. Бир йил ичида исталган рақибга чиқиш мумкин. Фақат доимий ривожланиш керак. Менимча, бир йил ичида у номзодлар орасида бўлади", — деди Фролов.

Киритилди: 23:42 07.08.2025. Ўқилди: 11922 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!