Бугун 8 август, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия Херсон учун жангга тайёргарлик кўряптими?

Россия Херсон учун жангга тайёргарлик кўряптими?

Россия Херсон шаҳридаги Корабел маҳалласига олиб борувчи кўприкка зарбалар бермоқда. Бу орқали шаҳарнинг бир қисмини изоляция қилиш ва эҳтимолий ҳужум учун плацдарм яратишга уринаётгани тахмин қилинмоқда.

Россия Херсоннинг Карантин оролида жойлашган Корабел микрорайонига олиб борувчи кўприкка аниқ авиазарбалар бермоқда. Бу ҳақда CNN телеканали хабар берди. Унга кўра, ҳужумлар август ойида бошланган. Ҳаводан ташланган авиабомбалар орқали кўприк уриб туширилган. Херсон ҳарбий маъмурияти тинч аҳоли ўртасида қурбонлар борлигини маълум қилган.

Ҳудудда тахминан 1800 киши қолган, улардан 187 нафари ҳаракатланишда қийналадиган шахслар, 31 нафари эса болалар экани айтилмоқда. Кўприкнинг шикастланиши таъминотни қийинлаштириб, изоляция хавфини келтириб чиқарган. Херсон вилояти ҳокимлиги Корабел аҳолисини эвакуацияга чақирган.

Ушбу ҳужумлар фонида Россия қўшинлари Днепр дарёсининг ўнг соҳилида — 2022 йил ноябрида тарк этилган ҳудудда — янги плацдарм яратишга тайёрланаётгани ҳақида муҳокамалар кучайди. Украина ва пророссия манбаларга кўра, Россия армияси шаҳар билан ягона кўприк орқали боғланган Корабел ҳудудини кесиб ташлашга ҳаракат қилмоқда.

Ушбу ҳудуддаги украин позициялари артиллерия ва ҳаводан зарбаларига учраётгани айтилмоқда. «Два Майора» телеграм-канали маълумотларига кўра, россиялик кучлар бу йўналишда ҳужум операциясини олиб бормоқда.

Жанубий мудофаа кучлари вакили Владислав Володинга кўра, Россия армияси Херсон вилояти оролларига десант тушириш уринишларини давом эттирмоқда. Бироқ, унинг айтишича, ҳозирча гап кичик диверсион гуруҳлар ҳаракатлари ҳақида бормоқда. Кенг қамровли десант ҳақида гапиришга эрта.

Волошин, шунингдек, Херсонда россиялик диверсион-разведка гуруҳлари борлиги ҳақидаги хабарларни рад этди.

Жангoвар ҳаракатлар шароитида TRT қарши томонлар баёнотини тезкор равишда тасдиқлаш ёки рад этиш имкониятига эга эмас.

Киритилди: 15:46 07.08.2025. Ўқилди: 866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!