7 август куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ҳудудида номаълум шахснинг жамиятда одоб-ахлоқ ва юриш-туриш қоидаларини менсимасдан, жамоат жойида юргани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб, кенг жамоатчилик орасида турли муҳокамаларга сабаб бўлди.
Ҳолат юзасидан ўтказилган хизмат текшуви натижаларига кўра, 2006 йилда туғилган А.А. исмли шахс Чилонзор тумани 19-мавзе ҳудудида яланғоч ҳолда жамоат жойида ҳаракатланган. Бу ҳаракати орқали у фуқаролар орасида норозилик ва эътирозларга сабаб бўлган.
Ҳудудий профилактика инспектори томонидан ушбу фуқаро маст ҳолатда кўп қаватли уйлар олдидаги ўриндиқлардан бирида ухлаб ётган ҳолда аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан А.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси — “Майда безорилик” аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судига юборилган.
Тегишли тартибда қонуний чора кўрилиши таъминланади.