Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Нон ва ун нархлари ошгани бой ва камбағалга бирдек сезилган

A A A
Нон ва ун нархлари ошгани бой ва камбағалга бирдек сезилган

Сентябр ойида Ўзбекистон аҳолиси нон ва ун нархлари кескин ошганини қайд этишди. Марказий банк томонидан ўтказилган сўровнома шуни кўрсатмоқда.

Нон ва ун қимматлаганини нафақат кам даромадли аҳоли, балки бойлар ҳам бирдек сезишган. Сентябр ойида мамлакатда нон нархи сезиларли ўсишни бошлаган эди ва ҳукумат 20 кун ичида нархлар ўз ўрнига қайтиши айтганди.

Умумий сезилган инфляция 13,3 фоизни ташкил қилди ва август ойига нисбатан 1,2 фоизга пасайди. Энг қизиғи, даромади 15 млн сўмдан ошиқ бўлган аҳоли қолганларга қараганда инфляцияни кўпроқ сезмоқда — 15,2 фоиз. Ҳудудлар кесимида энг юқори ҳис қилинган инфляция Тошкент шаҳрида (14,8 фоиз) бўлса, энг пасти Қорақалпоғистонда (11,6 фоиз).

Киритилди: 09:51 09.10.2023. Ўқилди: 1485 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!