Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Номард босқинчи

Номард босқинчи

23 сентябрь соат 16.00 ларда номаълум шахс ўзганинг мол-мулкини босқинчилик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, Ангрен шаҳар Тараққиёт МФЙда жойлашган “Сувоқава” ДУК биноси олдида бўла туриб, 35 ёшли 2-гуруҳ ногирони (кар-соқов) А.А.га ҳаёт ва соғлиқ учун хавфли бўлган зўрлик ишлатиб, уни бошига тош билан уриб, тан жароҳати етказган ҳолда, унга тегишли бўлган 30.000 сўм пулларни қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан номаълум шахсга нисбатан Ангрен шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 164-моддаси 2-қисми «а» банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, кейинги тергов ҳаракатларини олиб бориш учун шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимига юборилган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, мазкур жиноятни 32 ёшли И.М. маст ҳолда содир этганлиги аниқланиб, у процессуал тартибда ушланган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Киритилди: 20:09 02.10.2022. Ўқилди: 4573 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!