Кўп ҳолларда айрим иш берувчиларнинг меҳнат қонунчилиги талабларини етарлича билмаганликлари оқибатида ходимларнинг ноҳақ ишдан бўшатилиши, меҳнат ҳуқуқлари бузилаётганлигига гувоҳ бўламиз.
Фуқаролик ишлари бўйича Асака туманлараро судининг ижро ҳужжатларига асосан даъвогар Ф.М. ва У.У.ларни “Асака дон маҳсулотлари” АЖга ўз лавозимига ишга тиклаш, шунингдек, мажбурий прогул учун Ф.М. га 12,7 млн сўм иш ҳақи, маънавий зарар учун 2,6 млн сўм, У.У.га эса 11,2 млн сўм ундирилиши белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати талаби асосида Бюронинг Асака туман бўлими ходимлари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида икки ходим ўз лавозимига қайта ишга тикланди ҳамда мажбурий прогул кунлари ҳамда маънавий зарар учун жами 26,5 млн сўм тўлаб берилди.