Бугун 17 сентябрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Ногиронлиги бор аёлга давлат томонидан берилган уй учун қурувчи 105 млн сўм талаб қилди

Ногиронлиги бор аёлга давлат томонидан берилган уй учун қурувчи 105 млн сўм талаб қилди

Ҳуқуқлари турли кўринишда бузилаётган ёки таъминланмаган фуқаролар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)га мурожаат қилмоқда.

Асака туманида яшовчи аёл Омбудсманга мурожаат қилиб, ногиронлиги бўлган фарзандларига ногиронликни белгилаш масаласида ёрдам беришни сўради.

Мурожаатчининг қизи бир неча йиллардан бери 2-гуруҳ ногирони бўлишига қарамай, у доимий ногиронликка ўтказилмаган. Қолаверса, 3-гуруҳ ногирони бўлган ўғлини ҳам қайта тиббий кўрикдан ўтказиш зарурати туғилган.

Мазкур мурожаат Омбудсманнинг Андижон вилоятидаги минтақавий вакили томонидан жойига чиқиб ўрганилди.

Ўрганиш жараёнида мурожаатчининг ногирон қизига 2023-2025 йиллар учун ногиронлик нафақасини олиши белгилангани, бу бўйича қайта мурожаат қилишга асослар йўқлиги тушунтирилди. Ўғлининг қайта текширувдан ўтказилиши ва ногиронлик гуруҳини ўзгартириш бўйича чора-тадбирлар белгиланди. Шунингдек, фуқарога мулкий масалада ҳам ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Шаҳрихон туманида яшовчи 2-гуруҳ ногирони, икки фарзандли ёлғиз она Н.Б.га 2019 йилда давлат томонидан уй берилган. Лекин ҳозирга келиб қурувчи ундан 105 миллион сўм тўлашни ёки уйни бўшатишни талаб қилган.

Аёлнинг шу масаладаги мурожаати ўрганилганда, фуқаро Н.Б.га давлат томонидан берилган уй-жой давлат кадастридан ўтказилгани ва уйни бўшатишга ҳеч қандай асослар йўқ экани маълум бўлди. Тарафларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Яна бир мурожаатда фуқаро М.М. маҳалласида газ ва электр энергияси бўйича узилишлар масаласида тегишли ташкилотларга мурожаат қилгани ва ҳеч қандай натижа бўлмаганини билдирган. Шунингдек, 2-гуруҳ ногирони бўлган онасини даволатишда ҳам амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат юзасидан Омбудсманнинг Андижондаги минтақавий вакили бошчилигида тегишли масъул ташкилотлардан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат жойига чиқиб ўрганилди. Мурожаатчининг табиий газ ва электр энергияси бўйича муаммолари ҳал этилди.

Онасига махсус протез-ортопедия мосламаси кераклиги аниқланиб, у “Аёллар дафтари”га киритилди. 2024 йилнинг январь ойида муаммо тўлиқ бартараф этиладиган бўлди.

Киритилди: 11:24 01.12.2023. Ўқилди: 1774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!