Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Нодирбек Абдусатторов «Шаржа Мастерс» мусобақасида 3-ўринни эгаллади

Нодирбек Абдусатторов «Шаржа Мастерс» мусобақасида 3-ўринни эгаллади

Жорий йилнинг 17-25 май кунлари БААнинг Шаржа шаҳрида анъанавий «Шаржа Мастерс» мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг 4 нафар шахматчиси иштирок этди — Нодирбек Абдусатторов, Жаҳонгир Воҳидов, Ортиқ Ниғматов ва Муҳиддин Мадаминов.

Нодирбек Абдусатторов турнирда 3-ўринни қўлга киритди. У ўтказилган 9та ўйинда 6,5 очко жамғарди. Ҳамюртимиз 4 ўйинда ғалаба қозонган бўлса, 5 та баҳсда дуранг қайд этди. Нодирбек 7 минг АҚШ доллари билан мукофотланди.

Нидерландиялик Аниш Гири 7 очко билан мусобақа ғолиби бўлди. У 7 очко жамғарди. 6,5 очко жамғарган Александар Инжич (Сербия) эса 2-поғонани банд этди.

Турнирда Ортиқ Ниғматов 4,5 очко билан 34-ўринни эгаллаган бўлса, Жаҳонгир Воҳидов 4 очко билан 60-қаторни банд этди. Муҳиддин Мадаминов эса мусобақада 3,5 очко тўплади ва 66-поғонада қолди.

Киритилди: 20:00 27.05.2025. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!