Бугун 24 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Украина ҳужумлари урушдаги вазиятни ўз фойдасига ўзгартира олмади

Украина ҳужумлари урушдаги вазиятни ўз фойдасига ўзгартира олмади


Владимир Путин “Вести” ахборот хизмати мухбири Павел Зарубинга берган интервьюсида Украина қўшинларининг Россияга ҳужумлари урушдаги вазиятни ўзгартирмаганини айтди.

Президентнинг таъкидлашича, Россия бунга жавобан Украинадаги ҳарбий заводларга, жумладан Киевдаги корхоналарга зарбаларни кучайтирган. Унинг сўзларига кўра, бу ҳужумлар Украина армиясининг техника ва ўқ-дори етказиб бериши ҳамда қўшинларни алмаштиришини қийинлаштирган.

Путин Украина ҳужумлари иқтисодий зарар етказиши мумкинлигини, аммо Киевга ҳарбий устунлик бермаганини билдирди.

Шунингдек, у “Ягона Россия” партияси ва бошқа парламент партияларини мамлакатни қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.

Киритилди: 22:08 23.08.2026. Ўқилди: 891 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!