Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нишонга урилган гаплар: “Мўмин одам ризқни ҳам, шифони ҳам ҳалолдан исташи фарздир!”

Нишонга урилган гаплар: “Мўмин одам ризқни ҳам, шифони ҳам ҳалолдан исташи фарздир!”

Қуйида келтириладиган фикрлар, ҳикматлар сайтлардан ва ижтимоий тармоқлардаги турли саҳифалардан олиб таржима қилинган.

Мўмин одам ризқни ҳам, шифони ҳам ҳалолдан исташи фарздир!

***

Ёлғиз ўзинг бўлсанг ҳам Ҳақ йўлда бўл!

Ботил йўлда бошқаларга шерик бўлма!

«Тарих мухрлаган сўзлар»

****

Баъзи кимсалар шундай деб ўйлайди:

“Машинамнинг бузилиш сабаби – кўз теккан;

Аёлимнинг беморликдан боши чиқмаслигининг сабаби – кўз теккан;

Болам касал бўлиб қолишининг сабаби – кўз теккан;

Савдода зиёнга учрашимнинг сабаби – кўз теккан”.

Улар маъсиятларни қилишади. Бирорталарининг хаёлига эса “Бу мусибатларнинг сабаби - гуноҳлардир” деган нарса келмайди.

“Ажойиб фикрлар”

***

Бир киши шеригидан сўради: “Нима учун тонг ҳавоси тоза, мусаффо бўлади?”

Шериги деди: “Чунки у мунофиқларнинг нафасларидан холидир”.

“Ажойиб фикрлар”

***

Киши, агар ухласа, уни аҳли уйғотадими ёки сўроқ қилиш учун икки фаришта уйғотадими, билмайди.

***

Кунлар ўтгани сайин... яқин бўлганларнинг барчаси ҳам сизни яхши кўравермаслигини;

чиройли гапирганларнинг барчаси ҳам юракдан чиқариб, рост гапиравермаслигини;

табассум қилганларнинг барчаси ҳам қалби тоза инсонлар эмаслигини билиб бораверасиз.

*****

***

Инсоннинг ярим гўзаллиги тилидадир. Шундай экан, сўзларингизни чиройли қилинглар!

Нажиб Маҳфуз

***

Шундай гаплар борки, ҳеч нарса демайди.

Шундай сукутлар борки, кўп нарса дейди.

Нажиб Маҳфуз

***

Ўзларига таом берган қўлни тишлайдиган кимсалар одатда, уларни тепадиган пойабзални ялайдилар.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

***

Агар туннинг қоронғулиги бўлмаганда, тонг отмаган бўларди.

“Тарих муҳрлаган сўзлар”

 

Интернет материалларидан тўплаб, таржима қилувчи Нозимжон Иминжонов

Киритилди: 11:15 07.10.2019. Ўқилди: 4269 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!