Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Нишончасига ун тарқатиш: ниқобсизлар, кексалар, оралиқ масофа ярим қарич ҳам эмас

Нишончасига ун тарқатиш: ниқобсизлар, кексалар, оралиқ масофа ярим қарич ҳам эмас

Қашқадарё вилояти Нишон туманида аҳолига ун тарқатиш жараёнида карантин қоидалари бузилаётгани ҳақида хабар қилинди.

«Жалажин» маҳалласида истиқомат қилувчи Муродилла Михлиевнинг маълум қилишича, ушбу маҳаллада учта озиқ-овқат дўкони бўла туриб, ун фуқаролардан бирининг хонадонидан тарқатилмоқда. Навбатдагиларни рўйхатга олувчи масъуллар ўзи билганича иш тутган. Ошна-оғайниси, таниши-билишига биринчи навбатда маҳсулот тарқатгани учун тартибсизлик юзага келган. Ун тарқатаётган хонадон эгаси йиғилганларга қўпол муносабатда бўлган. Энг ёмони, умуман карантин қоидаларига амал қилинмаётганидан ташвиш тортаётганини билдирган.

 

Нишончасига ун тарқатиш: ниқобсизлар, кексалар, оралиқ масофа ярим қарич ҳам эмас

Нишончасига ун тарқатиш: ниқобсизлар, кексалар, оралиқ масофа ярим қарич ҳам эмас

Қашқадарё вилояти «яшил» ҳудуд ҳисобланади. Вилоятда ўзига яраша карантин чекловлари енгиллаштирилган, вазият бошқа вилоятларга қараганда мўътадил.

Аммо барча ҳудудларга хос бўлган тартиб-тамойиллар бор. Хусусан, санитария қоидаларига қатъий амал қилиш, ниқоб тақиб юриш ва масофа сақлаш кабилар.

Лекин Қашқадарёдан жўнатилган видеохабардаги ҳолатга нисбатан «масофа сақлаш» деган атамани қўллаб бўлмайди. Чунки деярли ҳамма бир-бирининг елкасига осилиб олган, кекса ёшли фуқаролар ҳам навбат кутяпти. Ниқоб тақмаганга ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.

Ваҳоланки, Қашқадарёда карантин қоидалари юмшатилганидан сўнг шу мазмунда тарқалаётган хабарлар биргина бу эмас. Ҳали аввалгидек ҳаёт тарзига қайтишга бироз эрта. Хусусан, Бухоро ва Андижон вилоятларида яна касаллик ҳолати қайд этила бошлагани ҳам «яшил» ҳудуддагиларни ҳушёр торттириши керак.

Манба: kun.uz

Киритилди: 23:57 18.05.2020. Ўқилди: 3971 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!