Бугун 20 ноябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Нима учун АҚШ Украинага Россияга узоқ масофали ракеталар билан ҳужум қилишга рухсат берди?

Нима учун АҚШ Украинага Россияга узоқ масофали ракеталар билан ҳужум қилишга рухсат берди?

АҚШ қарори август ойида Украина қўшинлари томонидан босиб олинган Россиянинг Курск вилоятига Шимолий Корея қўшинлари киритилганидан кейин қабул қилинган.

Украина президенти Владимир Зеленский бир неча ойдан бери Ғарб иттифоқчилари, жумладан, АҚШ ва Буюк Британияни Россияга қарши ракеталардан фойдаланишга рухсат бериш учун босим ўтказиб келди, чунки Москва кучлари Украина шарқида секин, аммо барқарор ютуқларга эришмоқда.

Ал-Жазира дипломатик мухбири Жеймс Байснинг айтишича, «ушбу Ғарб давлатларининг мақсади Украинани, хусусан, Украина ишғол қилган Россия ҳудуди, Курскда уни қўллаб-қувватлашдир».

АҚШ, Украина ва Жанубий Корея расмийларига кўра, 12 мингга яқин Шимолий Корея аскари Россияга жўнатилган. Улар, шунингдек, Пхенянни Москвага қурол етказиб беришда айблаган.

Март ойида АҚШ Украинага ракеталарни яширин равишда юборган бўлсада, Украинага Россия ҳудуди ичида зарба бериш учун улардан фойдаланишга рухсат берилмаган. Апрель ойининг охирига келиб, Украина Россия томонидан аннекция қилинган Қримда бу ракеталардан икки марта фойдаланган.

Байден президентлик муддати тугашига атиги тўққиз ҳафта қолганида шундай қарор қабул қилди. Унинг вориси урушни тезда тугатиш бўйича музокаралар олиб боришга ваъда берган, бу эса Украинанинг энг йирик қурол етказиб берувчиси бўлган АҚШ унга ҳарбий ёрдам юборишда давом этадими ёки йўқми деган ноаниқликни келтириб чиқарди.

Яқинда АҚШ Украинага ракеталардан фойдаланишга рухсат бериши ҳақида хабарлар пайдо бўлган эди. Центябр ойида АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва унинг Буюк Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми Киевга ташриф буюриб, Зеленский билан учрашган эди. Зеленский расмийларга ташрифи учун миннатдорчилик билдирар экан, ўзининг Х аккаунтида шундай ёзди: «Украина далилларини эшитиш муҳим. Бунга узоқ масофали қуроллар ҳам киради».

Ташрифдан бир кун олдин Блинкен Лондонда журналистларга у ва Лемми бу масалани «жуда диққат билан тинглашларини» ва ҳисобот беришларини айтди. Ўша куни Байден журналистларга: «Биз буни ҳозир ишлаб чиқяпмиз», деган эди.

Киритилди: 21:12 19.11.2024. Ўқилди: 808 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!