Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Нигерияда Ласса иситмасидан вафот этганлар сони 151 нафарга етди

Нигерияда Ласса иситмасидан вафот этганлар сони 151 нафарга етди

Нигерия Касалликларни назорат қилиш маркази маълумотига кўра, 1 январдан буён мамлакатда Ласса вируси билан боғлиқ 800 та ҳолат аниқланган, шулардан 151 таси ўлим билан тугаган, деб хабар берди Anadolu агентлиги.

Ўлим ҳолатлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17,3 фоиздан 18,9 фоизгача кўтарилган. 2023 йилда мазкур касаллик туфайли 190 киши вафот этган эди.

Ласса иситмаси биринчи марта 1969 йилда Нигериянинг Борно штатида қайд этилган. Бу вирус Ғарбий Африка мамлакатларида, жумладан Мали, Того, Гана, Либерия ва Сьерра-Леоне давлатларида кенг тарқалган. Касаллик ҳолатларининг ортиши туфайли Нигерия ҳукумати 2019 йил январь ойида фавқулодда ҳолат режимини жорий этган эди.

Вирус инсонга калламушлар орқали, шунингдек, одамдан одамга ҳам юқиши мумкин. Бу хасталик оғир геморрагик иситмага олиб келиб, ўлимга сабаб бўлиши эҳтимол.

Соғлиқни сақлаш хизматлари фуқароларни санитария қоидаларига риоя қилишга ва вируснинг асосий ташувчилари – кемирувчилардан узоқ юришга чақирмоқда.

Киритилди: 23:55 22.07.2025. Ўқилди: 631 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!