Нигерия жануби-ғарбидаги Лагос штатида қурилиши тугалланмаган уч қаватли бино қулаши оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди, яна 15 киши қутқариб олинди.
Бу ҳақда якшанба куни мамлакат фавқулодда вазиятларни бошқариш миллий агентлиги (NEMA) маълум қилди.
NEMA Лагос координатори Иброҳим Фаринлое журналистларга қутқарув ишлари бошланганидан бери вайроналар остидан жами беш кишининг жасади топилганини айтди. У қидирув-қутқарув ишлари давом этар экан, қурбонлар сони ортиши мумкинлигини инкор этмади.
Лагосдаги жисмоний режалаштириш ва шаҳарсозлик бўйича комиссари Олумиде Олуйинка бинонинг ташлаб кетилганини ва узоқ вақт давомида сувоқсиз қолганини, бу эса вақт ўтиши билан унинг тузилишини заифлаштирганини таъкидлади.
Маҳаллий мутахассислар бундай нохуш ҳолатларни иншоотларнинг қариши, қурилиш меъёрларига риоя қилмаслик ва сифациз қурилиш материалларидан фойдаланиш билан боғлашмоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча эрталаб Лагос чеккасидаги Ожоду-Бергереда уч қаватли бино қулаб тушган эди.