Нигерияда "Боко Ҳарам" гуруҳининг автобус бекатида портлаши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Daily Trust газетаси хабар бермоқда.
Газетанинг ёзишича, ҳодиса Гузамала туманидаги (Борно штати) Майрари қишлоғида содир бўлган. Номаълум сонли одамлар турли даражадаги оғирликдаги жароҳатлар олган.
Борно штати Қонунчилик Ассамблеяси раиси Абдулкарим Лаван, ҳарбийларни терроризмга қарши курашда қатъий чора кўришга чақирди.
Нигерия шимолида армия "Ҳадин Кай" деб номланган махсус операция ўтказмоқда, унинг давомида 30 май куни "Боко Ҳарам" етакчиларидан бири Амир Абу Фотима йўқ қилинди.