Бугун 14 март, 2025 йил, жума

O'ZB

Нигерия БРИKС ҳамкор давлатига айланди

Нигерия БРИKС ҳамкор давлатига айланди

Бу ҳақда айни пайтда ассоциацияга раислик қилаётган Бразилия ташқи ишлар вазирлиги хабар берди. БРИКС бўйича ҳамкор давлатлар тоифаси 2024-йил октябр ойида Қозон шаҳрида бўлиб ўтган 16-саммитда яратилган. Илгари бу гуруҳга Беларус, Боливия, Куба, Қозоғистон, Малайзия, Таиланд, Уганда ва Ўзбекистон киради.

Ҳозирда Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка, БАА, Эрон, Миср, Эфиопия ва Индонезия БРИКСнинг тўлиқ аъзолари ҳисобланади. 2024-йил сентябрида НАТОга аъзо бўлган Туркия ҳам уюшмага аъзо бўлиш учун ариза топширгани маълум бўлди.

Нигерия дунёдаги энг кўп аҳоли сони бўйича олтинчи ва Африкадаги энг катта давлатдир. Шунингдек, у қитъанинг энг йирик иқтисодиётларидан биридир.

Киритилди: 14:35 19.01.2025. Ўқилди: 650 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!