Бугун 10 январь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Нидерландия ва Дания Гренландия хавфсизлигини мустаҳкамламоқда

Нидерландия ва Дания Гренландия хавфсизлигини мустаҳкамламоқда

Нидерландия ва Дания Гренландияда хавфсизлик чораларини кучайтиради.

Бу ҳақда Нидерландия ташқи ишлар вазири Давид ван Вил ижтимоий тармоқ платформасида маълум қилди.

"Даниялик ҳамкасбим Ларс Лёкке Расмуссен билан яхши фикр алмашдик. Биз Арктика ва Гренландияда хавфсизликни мустаҳкамлаш муҳимлигини муҳокама қилдик. НАТО иттифоқчилари сифатида биз қўшма саъй-ҳаракатларимизни кучайтиришга қатъий қарор қилдик. Мен Гренландиянинг келажагини Дания ва Гренландиянинг ўзи белгилаб беришини яна бир бор таъкидладим", деб ёзган у.

АҚШ президенти Дональд Трамп Гренландиянинг Қўшма Штатларга қўшилиши зарурлигини бир неча бор таъкидлаган. Биринчи президентлик муддати давомида у оролни сотиб олишни таклиф қилган ва 2025 йил март ойида у Копенгагенни рад эца, савдо тарифлари билан таҳдид қилиб, уни аннексия қилиш мумкинлигига ишонч билдирган. Дания бош вазири Метте Фредериксен бу даъволарни рад этиб, орол қиролликнинг бир қисми эканлигини таъкидлайди.

Киритилди: 10:00 09.01.2026. Ўқилди: 531 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!