Бугун 5 февраль, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Нидерландия қироличаси мамлакат қуролли кучлари захираси сафига рўйхатдан ўтказилди

Нидерландия қироличаси мамлакат қуролли кучлари захираси сафига рўйхатдан ўтказилди

Қисқа муддатли ҳарбий тайёргарлик курсидан сўнг, қиролича армияда қисман хизмат қилиши режалаштирилган.

Маълум қилинишича, 54 ёшли қиролича Максима ҳали ариза беришга улгуради. Чунки Нидерландия Мудофаа вазирлигида қисман хизмат учун максимал ёш чегараси 55 ёш қилиб белгиланган.

Қироллик оиласи вакилларининг сўзларига кўра, Максима мамлакат хавфсизлигини таъминлашга ўз хиссасини қўшиш учун ҳарбий хизмат ўташга қарор қилган.

NLTimes нашрининг қайд этишича, захирадагилар Нидерландия қуролли кучларининг мослашувчан кадрлар захирасини ташкил этиб, улар асосан фавқулодда вазиятларда жалб қилинади. Қиролича айнан қайси қўшинда хизмат қилиши ҳозирча номаълум.

Максима қироллик оиласининг армияда хизмат қилаётган биринчи вакили эмас. Яқинда тахт вориси, малика Амалия Defensity College'да умумий ҳарбий тайёргарлик курсини тамомлаб, капрал унвонига сазовор бўлди.

Нидерландия Мудофаа вазирлиги ҳозирда кенг кўламли ёллаш кампаниясини олиб бормоқда. Вазирлик ҳарбийлар сонини 2030 йилга бориб 80 минг нафардан 100 минг нафарга, келажакда эса 200 минг кишига етказишни режалаштирган.

Киритилди: Бугун 13:55. Ўқилди: 275 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!