"Нидерландия Исроилнинг миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир ва молия вазири Бецалел Смотрични “персона нон грата” деб эълон қилиб, уларга қиролликка киришни тақиқлади", дея хабар бермоқда агентлик.
Ушбу вазирлар бир неча бор фаластинликларга қарши зўравонликка ундаш ва Ғазо секторида “этник тозалаш”га чақирганликда айбланмоқда.
Нидерландия ҳукумати, шунингдек, Евроиттифоқнинг Исроилга илмий тадқиқотларни молиялаштириш бўйича етакчи дастурга кириш имконини чеклаш тавсиясини қўллаб-қувватлашини ва агар ЕИ билан тузилган инсонпарварлик ёрдами ҳажмини ошириш бўйича келишув бузилганлиги аниқланса, савдо санкцияларини жорий этишга интилишини билдирган.