Бугун 21 декабрь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Неймарнинг спиртли ичимликлар билан муаммолари бор

Неймарнинг спиртли ичимликлар билан муаммолари бор

Неймарнинг вазияти тасаввур қилиш мумкин бўлганидан ҳам мураккаброқ. Журналист Родольфо Гомеснинг сўзларига асосланиб, Santistas.net нашрининг хабар беришича, Неймарнинг 2025 йил охиригача майдонга қайтиши даргумон. Яқинда "Сантос"нинг юлдуз форварди яна лазаретга тушиб қолди.

Бироқ, Неймарнинг муаммолари фақат жароҳат билан чекланмайди. Гомес Бразилия терма жамоаси футболчиси спиртли ичимликларга ружу қўйгани ва спорт режимига риоя қилмаётгани ҳақида маълумотга эга.

"Неймар виски ва энергетикларга муккасидан кетган. У чилим чекади ва фақат эрталаб соат 4-5 да ухлашга ётади," - деди Гомес.

Сентябрь ойида Неймар Бразилия терма жамоасига бормади, буни жамоа бош мураббийи Карло Анчелотти "техник қарор" деб атади.

Киритилди: 09:16 26.09.2025. Ўқилди: 725 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!