Бразилиялик юлдуз Неймарнинг «Сантос» билан амалдаги шартномаси жорий йилнинг декабрь ойи охирида якунланади.
Журналист Экрем Конур маълумотига кўра, 33 ёшли ҳужумчи учун икки эҳтимолий йўналиш бор. Биринчиси — АҚШнинг «Интер Майами» клубига кўчиб ўтиб, Лионель Месси ва Луис Суарес билан қайта бирлашиш. Бу вариант ҳануз инкор этилмаяпти.
Иккинчи йўналиш — «Сантос» билан битимни узайтириш. Неймарнинг келажаги борасидаги якуний қарор яқин кунларда қабул қилиниши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Неймар жорий йил бошида ватанга қайтиб, «Сантос» билан қисқа муддатли шартнома имзолаган эди. У аввал Европага қайтишни режалаштирган, аммо кутилган даражада ўйин кўрсатмагани сабабли, битимни яна ярим йилга узайтирган эди.