Бугун 28 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Неймар «Сантос»га қайтишини тасдиқлади

Неймар «Сантос»га қайтишини тасдиқлади

Неймар «Сантос»га қайтишини тасдиқлади.

«Эртани кута олмадим, оилам ва дўстларим қарорим ҳақида билишади. Мен «Сантос» билан шартнома имзоламоқчиман.

Бу лаҳзани кутган дунёдаги барча мухлисларимга миннатдорчилик билдирмоқчиман. Ушбу клубни тарк этганимдан кейин деярли 12 йил ўтди, аммо менинг ҳис-туйғуларим ҳеч қачон ўзгармади.

Риёдда ақл бовар қилмайдиган даражада жуда яхши вақт ўтказдим, Саудия Арабистони мени ажойиб тарзда кутиб олди, у ерда жуда хурсанд бўлдим. Аммо ўзим хоҳлаганимдек ўйнай олишимга халақит берган жиддий жароҳат олдим.

Мен 2034 йилги жаҳон чемпионатида уларга мухлислик қиламан, Саудия бу турнирга лойиқ. Аммо энди яна ўйнашим керак. «Сантос»га берган севгиси учун керакли жавобни қайтараман», — деди 32 ёшли ҳужумчи.

Аввалроқ Неймар ўзаро келишувга кўра «Ал Ҳилол» билан шартномани бекор қилганли.

Киритилди: 11:15 31.01.2025. Ўқилди: 513 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!