Неймар коронавирусга чалинди.
"Сантос"нинг маълум қилишича, 33 ёшли ҳужумчи коронавирусга чалингани сабабли умумий гуруҳда машғулот ўтказмаяпти.
"Сантос" футбол клуби тиббий бўлими томонидан ўтказилган текширувдан сўнг, Неймар COVID-19 инфекциясини тасдиқловчи лаборатория таҳлилларини топширди.
Футболчи пайшанба куни касаллик аломатлари пайдо бўла бошлаганидан бери машғулот ўтказмаяпти ва ҳамон уйда дам олмоқда ва шифокор кўрсатмаларига мувофиқ симптоматик даволанмоқда," - дейилади клуб баёнотида.
Неймар шу йилнинг январь ойи охирида "Сантос"га қайтди. Ўшандан бери у барча турнирларда 14 та ўйин ўтказди. Футболчининг шартномаси 30 июнгача амал қилади.