Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Неймар ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди

Неймар ҳақидаги хабарлар ёлғон бўлиб чиқди

Бразилиялик футболчи Неймар "Марсель" клубига ўтиш ниятида эмас. Бу ҳақда инсайдер Саша Тавольери маълум қилди.

Илгари айрим оммавий ахборот воситалари Франция клуби "Сантос" раҳбарияти билан Неймарни сотиб олиш юзасидан музокаралар бошлашни режалаштирмоқда, деб хабар берган эди.

"Неймарнинг "Марсель"га ўтиши ҳақидаги хабар бутунлай асоссиз. Бу ҳақиқатга тўғри келмайди," дея Тавольери ўзининг ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида ёзди.

Неймар ўтган қишда "Сантос"га қайтганди. Жорий мавсумда бразилиялик футболчи 16 та ўйинда иштирок этиб, 4 та гол урди ва 1 та голли узатма берди.

Киритилди: 18:51 29.07.2025. Ўқилди: 654 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!