Бугун 13 март, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Неймар: "Фаолиятим давомида қабул қилган ҳеч қайси қароримдан афсусланмайман"

Неймар: "Фаолиятим давомида қабул қилган ҳеч қайси қароримдан афсусланмайман"

"Барселона" ва "ПСЖ"нинг собиқ ҳужумчиси, ҳозирда Саудия Арабистонининг "Ал-Ҳилол" жамоасида ўйнаётган Неймар фаолияти давомида қабул қилган қарорларидан афсусланмаслигини айтди.

"Фаолиятим давомида ҳеч нарсадан афсусланмайман. Мен қилган барча хатоларим, ҳаётимда қабул қилган қарорларим ўсишимга, етук бўлишимга ёрдам беришга қаратилган эди, шунинг учун мен ҳеч нарсадан афсусланмайман", - деди Неймар.

32 ёшли Неймар Саудия Арабистони чемпионатининг жорий мавсумида бирорта ҳам ўйин ўтказмади. Унинг клуб билан шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. Transfermarkt Неймарнинг трансфер қийматини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 02:10 18.01.2025. Ўқилди: 958 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!