Бугун 17 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Неймар А Серия грандига ўтиши мумкин

Неймар А Серия грандига ўтиши мумкин

"Сантос" шарафини ҳимоя қилаётган бразилиялик ҳужумчи Неймар фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, "Ювентус" раҳбарияти Неймарни ўз сафига қўшиб олиш вариантини кўриб чиқмоқда. Туринликлар футболчи фаолиятини Италияда қайта бошлаши мумкин, деб ҳисобламоқда. Шу билан бирга, трансфер италияликларга қимматга тушмаслиги керак.

Миш-мишларга кўра, ушбу трансфер ойнасида бразилиялик футболчига Франциянинг "Марсель" клуби ҳам қизиқиш билдирган.

Неймар Европада "Барселона" ва "ПСЖ"даги ўйинлари билан танилган.

Киритилди: 23:50 04.08.2025. Ўқилди: 1207 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!