Бугун 18 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Неймар 12 йилдан сўнг илк бор «Сантос»нинг асосий таркибида майдонга тушди

Неймар 12 йилдан сўнг илк бор «Сантос»нинг асосий таркибида майдонга тушди

Кеча, 9 февраль куни Бразилиянинг Лига Паулиста мусобақасининг 8-турида «Новоризонтино» ва «Сантос» жамоалари ўзаро тўқнаш келди. Бу ўйинда барча эътибор Неймарга қаратилган эди, чунки у ушбу учрашувни асосий таркибда бошлади.

Ушбу баҳс Неймар учун клубга қайтганидан кейинги иккинчи, асосий таркибда эса 12 йил ичидаги биринчи ўйини бўлди. У аввалги «Ботафого Сан-Паулу»га қарши ўйинда иккинчи бўлим бошида майдонга тушган эди.

Бугунги учрашув 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. Кейинги турда «Сантос» сафарда «Коринтианс»га қарши баҳс олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, Неймар жорий қишки трансфер ойнасида «Сантос»га қайтди. Ҳужумчининг клуб билан амалдаги шартномаси мавсум охирига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 10:56 10.02.2025. Ўқилди: 1108 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!