Бугун 31 октябрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Нетаняху Рафаҳда

Нетаняху Рафаҳда

18 июль куни исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху Ғазо-Миср чегарасидаги босиб олинган Рафаҳ шаҳрида исроиллик аскарларни кўргани борди. Ташриф чоғида у исроилнинг Филаделфия йўлаги ва Рафаҳ чегара пунктини назорат қилиши ҲАМАСга қарши урушнинг «кейинги босқичи» учун муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Нетаняхунинг айтишича, Фаластин ҳаракатининг норозилигига қарамай, исроил Ғазонинг Миср билан чегарасини ҲАМАС билан келишув тузилганидан кейин ҳам ишғол остида сақлашда давом этади. Унинг сўзларига кўра, «ҳарбий босим» исроилга ҲАМАС билан келишувни «тарғиб» қилишга ёрдам беради.

У, шунингдек, АҚШ Конгрессидаги бўлажак нутқида ҳарбий ҳаракатлар ва урушнинг табиати ҳақида гапиришини маълум қилди.

Киритилди: 18:40 19.07.2024. Ўқилди: 1107 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!